Меню

Қашқадарё

23.11.2018 1903

"КИТОБ ЎҚИЙДИГАНЛАРДА ПУЛ ЙЎҚ...

"Самад Усмонов": - Ҳеч бир нарса -  на телефон, на планшет, на телевизор, китоб ўрнини босолмайди .Чунки китоб одамни сеҳрлаб олади. Кучли асар ўқисанг, одамнинг бутун вужуди титраб кетади. Асар қаҳрамони кулса - куласан, йиғласа - йиғлайсан. Афсуски ҳозир китоблар қимматлиги сабабли кўп китобхонлар уларни сотиб олишга қийналаяпти. Китоб чикаришга кўпрок пул ажратилса, яна китобхонлар сони кўпаярмиди?!

"Dilshoda Axmedova": - Нега энди, китоб яхши, албатта. Бу мавзу ҳам ажойиб. Кўзи ожизлар қийналмасдан эшитиб ўтиришади. Ажойиб ғоя. Омад!

"Umidjan Keldiyorov": -  Бу зўр ғоя. Нишонга отилган ўқ мисоли, аммо манзилга аниқ етиб борганини икки йилдан кейин биламиз. Мен бир оддий китобхон ва оддий интернет шинавандаси сифатида аниқ айтоламанки, бу ғояни қўлловчилар шаҳарларда яшамайдилар. Қишлоқларда эса "свет" йўқ. Хуллас, ғоя мана шу постда қолиши аниқ.

"Sarvar Usarov": - Бу фикр ҳам қайсидир томонлама яхши. "Самад Усмонов, гапингиз тўғри. Китоб сотиб олиш қимматлик қилаяпти. Китоб ўқийдиганларда пул йўқ, пули кўплар эса китоб ўқимай қўйди. 

ТАҲРИРИЯТДАН: - Муштарий муносабати - газета учун ўта муҳим. Муҳтарам юзерларимизнинг газетанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида билдирган муносабатларидан жуда мамнунмиз.

Қадрли муштарийлар! Хоҳ мактуб, хоҳ қўнғироқ, хоҳ ижтимоий тармоқлар орқали билдирилган бўлсин - сизнинг эътиборингиз биз учун жуда қадрли.

                                                              А.ҚОБИЛОВ тайёрлади.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!