Меню

Қашқадарё

06.08.2021 1724

КИРИШ ТЕСТ СИНОВЛАРИ СТАРТ ОЛДИ

Олий таълим

Мамлакатимизда 5 августдан олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди.

Республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан эълон қилинган тегишли нормаларга мувофиқ, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб тест жараёнлари очиқ стадион ва хиёбонларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтиши белгиланган.

Шунга кўра, вилоятимизда ҳам тест синовлари "Насаф" марказий ўйингоҳининг 4 та машғулот майдонида (1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан бошланади) бўлиб ўтмоқда.  Ушбу 4 та майдонда бир вақтнинг ўзида 184 та гуруҳда 5500 нафардан ортиқ абитуриентнинг тест топшириш имконияти мавжуд.

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!