Меню
Қашқадарё
Хотин-қизлар масаласи: ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯДАН ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК САРИ
Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари бўлган хотин-қизлар, партия фаоллари иштирок этди.
Семинарда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аёллар, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган битирувчи қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйишларида кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. “Аёллар соғлиги – жамият бойлиги”, “Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари” каби тадбирлар, “Қонунлар тарғиботи” ойликларини самарали ташкил қилишда ҳамкорликдаги ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзоларини жалб этган ҳолда кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, улар учун яратилган шароит ва имкониятларни ўрганиш ва мониторинг қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир баҳс-мунозара руҳида ўтди.
Шаҳло ХУДОЙҚУЛОВА,
Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи.