Меню

Қашқадарё

30.08.2016 2138

ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲАМИША ЭЪЗОЗДА

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлар, ўқув муассасаларида фаолият олиб бораётган ва кўрик-танловнинг шаҳар ва туман босқичида ғолиб деб топилган  юзга яқин бошланғич хотин-қизлар қўмиталари раислари иштирок этди.

- Ушбу танловни ўтказишдан кўзланган мақсад хотин-қизлар қўмиталари қошидаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, айниқса, ижтимоий-маънавий тадбирларда жамоатчилик иштирокини кучайтиришдан иборат, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси  Рисолат Эшқобилова.

Қизғин баҳс-мунозаралар асосида ўтган кўрик-танловда фаолияти юқори баҳоланган бошланғич ташкилотларнинг 8 нафар раиси кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Кўрик-танлов иштирокчиларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тарқатилди.

Шунингдек, вилоятимиздаги фаол хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган сурат

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!