Меню

Қашқадарё

03.03.2020 2387

ХОРИЖИЙ ТЕХНОЛОГИЯ АСОСИДА МИЛЛИЙ ШИРИНЛИКЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Кичик бизнес

Бугун ички бозор турфа хил пишириқлар ва қандолат маҳсулотларига тўла. Эътиборли томони, уларнинг аксарияти маҳаллий тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

Қарши туманида фаолият юритаётган "Аsadbek Original Sweetnes" масъулияти чекланган жамияти мулкдорлари ҳам шу соҳада янги ташаббусга қўл уришган. Дастлаб уй шароитида миллий пишириқлар тайёрлаш билан иш бошлаган тадбиркор Мафтуна Абдураҳмонова ўтган йили ишлаб чиқаришга замонавий технологияни жорий этиш орқали фаолиятини тубдан кенгайтирди.

Корхона мулкдорларининг таъкидлашича, бугунги кунда миллий ширинликлар ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида ҳам рақобат кучайиб бормоқда. Сифати ҳам, ташқи дизайни ва нархи ҳам  харидор талабига мос бўлган маҳсулотни тақдим эта олган субъектгина бозорда ўз ўрнига эга бўлиши мум-кин. Бунга эса замонавий технологиясиз эришиш қийин. Шу боис улар ўтган йили тижорат банкидан 540 миллион сўм миқдорида кредит олиб, хориждан фаолияти учун зарур бўлган янги технологияни харид қилишган.

- Ушбу технология бир қатор қулайликларга эга, - дейди Мафтуна Абдураҳмонова. - Хусусан, энергия тежамкор. Шу билан бир қаторда, маҳсулотни сифатли пишириш, тез ва чиройли дизайнда тайёрлаш имконини беради. Натижада корхонамизда маҳсулот ишлаб чиқариш салмоғи ҳам, тури ҳам бир неча баробар ошди.

Айни пайтда корхонада йигирмадан ортиқ турдаги миллий пишириқлар ва ширинликлар тайёрланмоқда. Бу фаолият ортидан эса 13 нафар кишининг доимий иш билан бандлиги таъминланган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!