Меню
Қашқадарё
Хорижга 300 миллион долларлик калий ўғити сотилган
Деҳқонобод калий заводи ўтган ўн йиллик фаолияти давомида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатга 300 миллион долларлик калий ўғитини экспорт қилган.
daryo.uz нашрининг ёзишича, завод 2010 йил август ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, завод айни кунга қадар 1,5 миллион тоннадан ортиқ калий хлорид сотган. Экспорт ҳажмининг 50 фоизи Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига тўғри келади.
Маълум бўлишича, 2020 йилнинг июнь ойида Индонезияда бўлиб ўтган конкурсда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ушбу мамлакатга 70 минг тонна калийли ўғитларни экспорт қилиш бўйича ғолиб бўлди. Бугунги кунда маҳсулотни юклаш ишлари бошланган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган калий хлоридга хорижда талаб кўпайган ва заводнинг экспорт географияси ҳам кенгайган. Шу йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб маҳсулотлар Европа мамлакатлари – Украина, Латвия, Литва, Грузия, шунингдек, Япония бозорига экспорт қилинмоқда.