Меню

Қашқадарё

01.06.2023 4270

Хона ўсимликлари саратон чақирувчи заҳарли моддаларни самарали йўқ қилади

Сидней Технология университети олимлари ўсимликлар хона шароитида саратонни қўзғатувчи заҳарли бензин буғларини самарали йўқ қилишини аниқлашди.

Тадқиқотчилар кўринишидан хона ўсимликларидан иборат яшил девор зарарли, саратонга олиб келадиган ифлослантирувчи моддаларни йўқ қилишда жуда самарали эканлигини исботлашган. Тажриба жараёнида атиги саккиз соатда атроф ҳавоси энг заҳарли бирикмалардан 97 фоизгача тозаланган.

Хона ҳавоси кўпинча ташқариникига нисбатан сезиларли даражада ифлосланганроқ бўлади ва бу, ўз навбатида, руҳий ва жисмоний саломатликка ёмон таъсир қилади. Кўчадан хонага кириши мумкин бўлган хавфли ифлослантирувчилардан бири бу бензолдир.

Бензин буғидан нафас олиш ўпка қичишиши, бош оғриғи ва кўнгил айнишига олиб келиши, узоқ муддатли таъсири эса саратон ривожланиши, астма ва бошқа сурункали касалликлар хавфини ошириши мумкин.  

"Биз герметик хонадаги бензол миқдорини ўлчадик ва ўсимликлар нафақат ҳаводаги энг зарарли, балки бошқа ифлослантирувчиларни ҳам йўқ қилишини аниқладик. Кўринишидан, бензол спирт каби кам зарарли моддалардан кўра тезроқ сўриларкан.

Шунингдек, биз ҳаво таркибида қанча кўп заҳарли моддалар бўлса, ўсимликлар уларни шунча тез ва самарали ютишини исботладик. Улар ўсадиган шароитига яхши мослашади", дейди тадқиқот муаллифлари.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!