Меню

Қашқадарё

12.01.2023 6542

Ходимлар маошининг 50 баравари миқдорида мукофот пули олди

Тайвандаги Evergreen Marine Corporation кемада юк ташиш компанияси 2022 йил якуни бўйича ўзининг айрим ходимларига ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида мукофот пули тўлади. Бу ҳақда Bloomberg манбаси хабар тарқатган.

Бундай йирик бонус кейинги икки йилда кемада юк ташиш тармоғи кемаларни ёллаш ва товарларни денгиз орқали ташишга бўлган талабнинг ортгани ортидан кучли ўсишга эришгани билан боғлиқ. Манба маълумотларига кўра, компаниянинг ўтган йилги фаолиятидан олган даромади рекорд кўрсаткич - 20,7 миллиард долларга етиши мумкин.

Мукофотнинг ўртача миқдори ходим тўрт йилда ишлаб олиши мумкин бўлган суммага тенг. Бонуснинг аниқ ҳажми ишчининг лавозим ва вазифаларига боғлиқ ҳолда шакллантирилган.

Evergreen Marine Corporation компанияси субъектга тегишли "Ever Given" контейнер ташиш кемаси Сувайш каналидан сузиб ўтишда саёзликка ўтириб қолганидан кейин тилга тушганди. Ўшанда узунлиги 400 метр, эни 59 метр бўлган денгиз транспорти каналда кемалар ҳаракати бир неча кунга тўхтатиб турилишига сабаб бўлган.  

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!