Меню

Қашқадарё

06.02.2018 1747

ХОДИМ ҲУҚУҚИ БУЗИЛГАН, БИРОҚ КАСАБА УЮШМАСИ ЖИМ. НЕГА?

Унда айтилишича, тегишли мутасаддиларга мурожаат қилганига қарамасдан у ўтган йил сентябрь ойидаги иш ҳақини ололмасдан келган. Шунга кўра, мазкур мурожаат ваколати доирасида ўрганиб, масалага ойдинлик киритиши учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига юборилди.

Раҳматилло Менгировнинг маълум қилишича, ўтган йилнинг      ноябрь ойида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ходими Бобомурод Хўжаёров у ишлайдиган мактабга келиб, вазиятни ўрганган ва аризада келтирилган ҳолат ўз исботини топган. Масъул ариза муаллифидан вазият ўрганилгани бўйича ёзма хат оларкан, тез орада жавоб хати берилишини айтиб кетган. Бироқ ўтган давр ичида ҳеч қандай жавоб бўлмаган ва муаммо ҳам ҳал этилмаган.

 Дарҳақиқат, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунда ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган.

Бироқ орадан 3 ойдан зиёд вақт ўтиб кетди. Қизиқ, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ходими ўтган йилнинг ноябрь ойида Қамаши туманидаги мактабга бориб, нимани ўрганган? Нега бу борада аниқ амалий ишга қўл урилмаяпти? Қонун талаби ўз йўлига, бироқ ўз ҳимоясидаги одамнинг ҳуқуқи бузилганига нега улар шунча вақт фақат томошабин бўлиб келишаяпти?

Хўш, Раҳматилло Менгировнинг эътирозларига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши нима дейди? Яна кутамиз.

ТАҲРИРИЯТ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!