Меню
Қашқадарё
ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ҚАШҚАДАРЁНИ ТАНЛАДИ
Хабарда айтилишича, мазкур компания иштирокида юртимизда пиллани қайта ишлаш бўйича барча босқичларни (хомашёдан тайёр маҳсулотгача) ўзида мужассам этган “занжирсимон” ишлаб чиқариш комплексини барпо этиш кўзда тутилмоқда. Музокараларнинг амалий давоми сифатида хитойлик ишбилармон меҳмонлар мамлакатимиз пиллачилик тармоғи имкониятлари ва истиқболларини ўрганган. Шу мақсадда улар Бухоро вилоятига бориб, бу ердаги пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишган. Олиб борилаётган ишлар ва технологик жараёнлар намойиш этилган.
Хорижий компания раҳбар-вакиллари илтимосига кўра, уюшмада музокаралар давом эттирилган. Унинг якунларига кўра, пиллани қайта ишлашга ихтисослашган, “занжирсимон” ишлаб чиқариш имкониятига эга мажмуани ишга тушириш бўйича меморандум имзоланган. Янги ташкил этиладиган қўшма корхона учун эса вилоятимиз ҳудуди танлангани аҳамиятлидир. Корхона фаолияти хомашёни етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча босқични қамраб олади. Соҳага инновацион технологиялар жорий этилади.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда Қарши шаҳрида “Radiant Silk” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолият юритмоқда. Бу ерда бир йилда 450 тонна қуруқ пиллани қайта ишлаб, сифатли ипак толаси олиш имкони мавжуд. Корхона мутасаддилари кейинги босқичда ипак мато тўқишни ташкил этишни мақсад қилган.
М.ШУҲРАТОВ