Меню
Қашқадарё
Хитой бир уринишда АҚШни қуролларсиз қолдириши мумкин
Агар Хитой АҚШга ноёб ер ости қазилма минералларини етказиб беришни тўхтатса, Америка армияси қуролларсиз қолади. Ушбу ресурсларсиз самолётлар учишни тўхтатади, танклар юрмайди, ҳарбийларда алоқа бўйича муаммолар юзага келиши мумкин, дея хабар тарқатган Fox News телеканали.
Манба маълумотларига кўра, Хитой дунё бўйича минерал хом ашёлар таъминотининг қарийб 90 фоизини назорат қилади. АҚШнинг ўзида эса бундай ресурсларни ишлаб чиқариш ва қазиб олиш экологияга оид қатъий қонунчилик асосида чегараланган.
"Американинг F-35 қирувчи самолётлари, M1 Abrams танклари, "ер - ҳаво" туркумидаги ракеталари айнан шу материаллардан ишлаб чиқарилади. Хитойнинг ноёб ер ости қазилма минераллари етказиб бериш борасидаги монополияси АҚШ хавфсизлигига таҳдид туғдиради", дейилади телеканал узатган материалда.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Америка Хитойга халқаро тартибдаги "энг жиддий узоқ муддатли чақириқ" сифатида қарашини маълум қилганди. Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслигини, айни вақтда мавжуд ҳолатни ҳар қандай бир томонлама ўзгартиришга қарши чиқиши ва орол мудофаа қобилиятини етарли даражада қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган.