Меню

Қашқадарё

25.04.2024 2944

"ХАПА БЎМАЙСИЗМИ?.."

Ҳажвия

"Сиз хотин-қизладди райисими, айланай?  Ёддам сўраб келлим. Уйимга бир сўм пулим йўқ. Уним тугаган. Гўшни-ку қачон еганимни эсломмайман.

Бисотимга биттайина қизим бо, ақалли тўйдан кейин чақидди қиломмадим. Қайнонасини оллига тили қисиқ шўрлигимни. Яқинда туғди. Онанг ҳеч бўмаса аравача обессин, дебди. Обеддим. Ор кеса отийни сот, дейдила. Ман сочимни соттим. Ишонмайсизми?.. Кўссатайми?.. Мана! Белимнан узун сочим борийди. Шу қолли. Йўхчиликдан мажбур бўллим, айланай...

Маҳалла дийсизми? Манга маҳаллани гапирманг, айланай. Тилпонам қиманг, ўзиз ёддам беринг.  Маҳаллага айттиз нима-ю, айтмадиз нима? Пойдаси йўғ. Ўзиникилага қайишади.

Ташпишим шунноғам кўпки... Неварамга бешиг беришим керак. Ҳали бирон несса оганим йўғ. Ёддам беммасайиз бўмайди, айланай... Ҳайло, телвизиддан кўромман, каммағаллага уйла берилопти. Тикув мошинла берилопти. Ман от минан туя сўрамайман, пул бессайла, рўзғоримга ун-пун оламан, камимга камол қиламан. Кейин наварамга бешиг бераман...

Эримни сўрайсизми? У тириг ўлик.  Йўқалиб кеткан. Кемайди. Бошқа аялли топиб оган, айланай. Юрибти яллама ёрим қилип.

Тўхтанг, тилпоним жиринглаёпти. Ҳа, нима дийсан? Тес-тес гапир...  Ман ҳокимиятдаман. Хотин-қизладди райисини оллига. Нимага боддиз дейсанми, келаманда пулим бўмаганнан кейин.  Гапимни бўлиб юбоддинг. Кейин тилпон қиламан.

Ким тилпон қилли, дейсизми? Ўғлим! Ўттанчиси. Ҳа, ўғилларим бо, сиз йўғ деб ўйловдизми? Бо... Уштагина... Пақат қизим битта, айланай. Шуладди боҳона қилиб маҳалла тилимни қисиб оган-да. Ҳар боссам ушта ўғлинг боқсин, дейди. Уладди ўзи бир аҳволга, иккита-уштадан баласи бўса, топгани баласидан отмаса нима қилай? Кичкинаси  мошин олувди, балога қоллим. Маҳаллага шуям боҳона бўлли.  Нимаймиш,  ўғлим "Кобилт" оганмиш. "Кобилт"мас, "Ласитти" дедим. Мошин оган бўса ўзига-да, мангга нима?

Бор умидим сиздан, айланай. Пул бериш қийин бўса тикув мошинаси обессайизам майли. Сотип пул қиламан.

Аёлладди даптари дийсизми? Маҳалланикила мани даптарга киритмади-да. Шунча қиллим, шунча қиллим, йўғ, дейишти. Аҳволимни кўриб биронтасиниям раҳми кемади.

Қайси ўғлиз минан яшайсиз дийсизми? Кичкинаси  минан. Ҳа, мошин огани шу-да. Зўрға олли ўзиям. Рўзғоридан қисиб, балаларидан қисиб. Мани-ку оган пенсиям ўзимнан отмайди. Рўзғор битта бўгани минан  ўзимни егулигимни ўзим обоммасам мангга кун йўғ, сон-қаторгаям қўшишмайди, айланай...

Нима?!.. Ёддам тўғри кемайди дейсизми?.. Сизам тингламаёпсизми? Юқорироққа чиғайми? Чиғуврайми? Хапа бўмайсизми?.. Ҳаммаларизди тиллариз бир. Боҳона топиб огансила. Кўзлариз пақат мани баламни мошинини кўради. Мошини бўса ман айбдорми? Бўлли, ҳозир бориб, мошинийни сот, дейман. Буни пойдасидан зарари кўп, дийман.

Кейин боган жойимга бораман, айланай. Ана кўрасиз...".

Лола ЎРОҚОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!