Меню

Қашқадарё

09.02.2022 1464

“ХАМСА” – ЯНГИ МОБИЛЬ ИЛОВА

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг рақамли таълим технологиялари бўлими ўқитувчилари ва илмий ходимлари томонидан улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратларининг таваллудига 581 йил тўлиши муносабати билан “Xamsa” номли мобиль илова яратилди.

-Мазкур илова талаба-ёшларнинг шоир ижоди билан яқиндан таништиришга, билим ва кўникмаларини янада бойитишга хизмат қилади, - деди институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Азамат Хайриддинов. – Илова фойдаланувчилари ундаги тест бўлими орқали шоир асарлари ҳақидаги билимларини синаб кўришлари ҳам мумкин.

“Xamsa” иловасида, шунингдек, Алишер Навоий ҳаёти, асарлари ҳақида маълумотлар, “Хамса” достонидан намуналар ўрин олган. Илова яратувчилари уни янада такомиллаштириш ҳамда яқин кунларда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишлаб яна шундай мобиль дастурни оммага тақдим этиш устида иш олиб бораяптилар.

А.МУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!