Меню
Қашқадарё
ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИГА “COBALT” АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳалим Холмаҳматов, вилоят прокурори Ботир Юсупов ва ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилшод Турсунбаев хизмат автомобиллари калитини ўз эгаларига топширди.
Тадбир давомида Президентимизнинг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни одатдаги тартибга қўшимча тарзда уйма-уй юриш орқали аниқлаши ва ҳал этиши белгилангани, соҳа ходимлари учун яратилаётган шароитлар фаолият самарадорлигини янада ошириши, айниқса, чекка қишлоқларга бориш ва у ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз муаммоларини ҳал этиш имкониятини кенгайтириши қайд этилди.
Н.ХЎЖАЕВ
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.
Муродулла КОМИЛОВ олган суратлар.