Меню

Қашқадарё

27.04.2023 3197

Хаёли SMS ёзишга кетган йигит аянчли ўлим топди

АҚШда ёнилғи қуйиш шохобчасида турган бировнинг машинасига билмасдан ўтириб олган киши отиб ташланди, деб ёзади Complex манбаси.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, атланталик Дерикол Дэниелс исмли шахс 26 ёшли Трэвона Даннавилга қарата у қотилнинг ёнилғи қуйиш шохобчасида турган автомобилига тасодифан ўтирганда ўқ узган.  Марҳумнинг онаси ўғли бошини қуйи солганча телефонда ёзувли хабар ёзаётгани учун бегона машина томон бораётганини англамай қолганини айтган.

Дерикол Дэниелс автомобилимни ўғирлашмоқчи деб ўйлаб, Трэвона Даннавилга қарата тўрт марта ўқ узган. У қасддан содир этилмаган қотилликда айбланмоқда ва 150 минг доллар гаров эвазига ҳибсдан озодликка чиқарилган. Полициянинг қўшимча қилишича, иш бўйича тергов давом этмоқда.

"Идорамиз мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда", дейилади уларнинг баёнотида.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!