Меню

Қашқадарё

23.06.2020 1658

КЕСИБ КЕТИШИБДИ...

Маълумотларга кўра, битта дарахт бир кунда 200 кишига етадиган кислород ишлаб чиқаради. Шунинг ўзиёқ дарахтларнинг табиат мусаффолигини асрашдаги аҳамиятини, уни кесиш барчамизга қанчалик қимматга тушишини кўрсатади.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ишонч телефонига Деҳқонобод тумани ўрмон хўжалиги ҳудудида дарахтлар кесиб кетилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушган. Шунга асосан туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳолат ўрганилганда, давлат ўрмон хўжалиги Тўрткўл ўрмон бўлимида ҳақиқатан ҳам 60 дона табиий ҳолда ўсган арча дарахтлари кесилгани маълум бўлди. Бу бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Касбида эса фуқаро Қ.Б. Хўжақарлиқ маҳалласида 10 туп теракни кесиб олгани аён  бўлди. Шунга кўра, у базавий ҳисоблашнинг беш баравари миқдорида жарима ҳамда табиатга етказилган зарар учун 20 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!