Меню

Қашқадарё

10.09.2021 1734

Кекса футбол афсонаси жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Бразилиялик жаҳон футболи юлдузи Пеле йўғон ичакдаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда унинг ўзи мухлисларига ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган.

Аввалроқ футбол қироли госпиталга жойлаштирилгани хабари тарқалганди. Шундан сўнг айрим нашрлар Пеле коронавирусга чалингани ҳақида гапира бошлади. Аммо ўтган аср футболи юлдузи бундай уйдирмаларни рад этди: у Сан-Пауладаги хусусий клиникалардан бирига режали тиббий кўрикдан ўтиш учун ётқизилган.

Ўшанда унинг вакиллари 80 ёшли собиқ футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммо аниқланганини маълум қилган. Энди эса Пеленинг ўзи йўғон ичакдаги шубҳали ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганини айтди. Спортчининг қайд этишича, тиббий муолажалардан сўнг у ўзини анча яхши ҳис қилаяпти.

Эслатиб ўтиш ўринли, Пеле футболдаги фаолияти давомида 1363 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 1289 марта гол урган. У Бразилия терма жамоаси таркибида уч карра жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган, "Сантос" билан олти марта мамлакат биринчилигида ғолиб чиққан.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!