Меню

Қашқадарё

22.02.2021 1981

КЕЙИНГИ ОЙДА “НАСАФ”НИ 4 ТА СИНОВЛИ ЎЙИН КУТМОҚДА

Футбол

Жорий йилнинг 20 февраль куни мамлакат Суперлигасининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

Кеча ПФЛ чемпионатнинг дастлабки олти тури ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги баҳси қайси саналарда ўтказилишини маълум қилди.

Унга кўра, вилоятимизнинг бош жамоаси “Насаф” мавсумни 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги доирасида мамлакатнинг ўтган йилги чемпиони “Пахтакор”га қарши Самарқандда бўлиб ўтадиган ўйин билан бошлайди. Шундан сўнг, 9 март куни Суперлига ўйинлари бошланади. “Насаф” чепионатнинг илк турида ўз майдонида яна “Пахтакор”ни қабул қилади.

14 март куни эса яна бир етакчи жамоа – АГМКни Қаршида қабул қилса, учинчи турда ўзи учун энг ноқулай рақиб – “Навбаҳор” билан меҳмонда куч синашади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ўтган мавсумдан сўнг молиявий муаммолар гирдобида қолган “Насаф” шартномаси тугаган футболчиларга ўз вақтида янги битим таклиф этмади. Натижада жамоанинг асоий етакчилари бўлган Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов ва Бобир Абдуҳолиқов каби футболчилар эркин агент сифатида бошқа жамоаларга ўтиб кетишди.

Хуллас, мухлислар наздида анча кучсизланиб қолган ва мавжуд муаммолар гирдобидан тўлиқ чиқиб кета олмаган “аждарлар”ни март ойида 4 та оғир ўйинлар кутмоқда. Бу Рўзиқул Бердиев ва шогирдлари учун чинакам синов бўлиши табиий. Ўйлаймизки, улар ҳар қандай вазиятда ҳам ўз мухлисларига фақат ғалаба сурурини тақдим эта олишади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!