Меню
Қашқадарё
КЕЧИККАН ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
"Р.Менгировнинг аризаси 2017 йил 16 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мутахассиси Б.Хўжаяров, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қамаши туман кенгаши раиси Ф.Абдураҳмонова, тумандаги 10-мактаб директори Н.Ҳамидова томонидан ариза муаллифи иштирокида ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида маълум бўлишича, Қамаши туманидаги 10-мактабнинг 2017 йил учун сметаси 2017 йил 7 февралда тасдиқланган бўлиб, сметада режалаштирилган маблағлар ойлар бўйича тақсимланганда, мактабда 2017-2018 ўқув йилида 10-синфларнинг очилиши муносабати билан 2017 йил сентябрь ойида маблағ тақчиллиги юзага келган.
Мактаб маъмурияти томонидан етишмаётган маблағлар 2017-2018 ўқув йили учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Қамаши тумани молия бўлимига етишмаётган маблағлар ҳақида 2017 йил 14 сентябрда 107-сонли талабнома билан мурожаат қилинган. Натижада, мактаб ходимларининг 2017 йил сентябрь ойи учун иш ҳақи кечикиб молиялаштирилган.
Юқоридаги ҳолатлар Р.Менгировнинг 2017 йил сентябрь ойи аванс ва иш ҳақи тўловлари кечикиб тўланишига сабаб бўлгани аниқланди ва ҳолат юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилди".