Меню
Қашқадарё
Кавказликлардан калтак еган денгизчи киракашга ҳужум қилди
Теплоход капитанининг катта ёрдамчиси кавказликлар билан муштлашиб, орадан икки ҳафта ўтгач, ўзбекистонлик киракашга ҳужум қилди. Бу ҳақда Amur Mash манбаси маълум қилган.
Апрель ойи бошларида Владивостокда "Витязь" моторли кемасининг 39 ёшли денгизчиси кавказликлар билан можарода жабрланган. Шундан сўнг у қасд олиш ва ўзидаги аламни чиқаришга қарор қилган.
Ёрдамчи орадан икки ҳафта ўтиб такси чақирган ва унинг 28 ёшли ҳайдовчисига ҳужум қилган. Ҳуқуқбузар жабрланувчини "Пионер" аэрозолли тўппончаси билан отган ва уни тунаб, иккита қўл телефони ҳамда 17 минг рубль пулини олиб кетган.
Киракаш асли Ўзбекистон фуқароси экан. Ҳужум қилганликда айбланувчининг полицияга маълум қилишича, у ўзини хафа қилганлардан қасд олишга чоғланган ва ҳайдовчини улардан бири деб ўйлаб, адашган.
Айни вақтда гумонланувчи бошқа ерга чиқиб кетмаслик ҳақидаги тилхат асосида уйида қолмоқда.