Меню

Қашқадарё

21.05.2016 2146

КАТТА БОШ АҚЛЛИ БЎЛАВЕРМАЙДИ

Бамбук кекса бўлса ҳам новдаси ёш.

* * *

Ёшнинг ақли – шамол олиб юрган булут.

* * *

Ҳақиқатнинг ажридан ҳеч ким қочиб қутула олмайди.

* * *

Хаснинг шикояти тўфонга таъсир қилмас.

* * *

Йўлбарс ва кийикнинг бирга сайр қилганини ким кўрган?

* * *

Ақлсиз хўжайин бўлгандан ақлли хизматкор бўлган афзал.

* * *

Катта бош ақлли бўлавермайди.

* * *

Илонга яхши бўлса, қурбақанинг шўри.

* * *

Ўз обкашингни ўз елканг кўтарсин.

* * *

Нўноқ раққосага ер нотекис.

* * *

Хасталикдан қутуларсан, тақдирдан қутулолмайсан.

* * *

Борлигингда - уришадилар, кетганингдамақтайдилар.

* * *

Кўрдики, ер юмшоқдарров кавлашга тушди.

* * *

Вайрона ибодатхонадан олтин Будда излама.

* * *

Унга йўлни кўрсатишса, сўқмоқдан юриб кетди.

* * *

Тўғри дарахтнинг сояси ҳам тўғри тушади.

* * *

Ташналигингни қондирганингда қудуқ қазиганни ҳам эслаб қўй.

* * *

Баъзан чумолилар балиқни еса, баъзан балиқ чумолиларни ейди.

* * *

Бир отга икки эгар қўйиб бўлмайди.

* * *

Катта кемага катта тўлқин урилади.

* * *

Аждарни тасвирлагандилар, аслида чувалчанг экан.

* * *

Ортиқча ҳурмат қўрқувга айланади.

* * *

Омади кулганнинг игнаси – тилладан.

* * *

Қулфига яраша калити.

* * *

Кемада кетаётган бўлсанг, шамолдан бохабар бўл.

* * *

Илдиз кўп бўлса, новда ҳам кўп.

* * *

Майда балиқлар йиригининг ортидан сузади.

* * *

Кеч қолган меҳмон суяк ғажийди.

* * *

Касал бўлганда ўзингга ачинасан, тузалганингдан сўнг кетган пулингга.

* * *

Эсли қуш патини аяса, доно одам сўзини аяйди.

* * *

Ширин сўз – таомдан тотли.

* * *

Кўз бору қорачиқ йўқ.

ХУРШИДА тайёрлади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!