Меню

Қашқадарё

22.12.2020 1387

Касбидаги 3 маҳаллада жиноятлар сони кўпайган

2020 йилнинг 10 ойи мобайнида ўғрилик ва тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар Касби туманидаги Оққамиш, Мустақилобод ва Обод юрт маҳаллаларида бирмунча ортган. Қиёслаш учун мисол, ўтган йилнинг шу даврида Мустақилободда умуман жиноят содир этилмаган.

Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси маълумотларини ҳокимлик ахборот хизмати эълон қилмоқда.

Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишлари бўйича туман судининг 2020 йил 14 сентябрдаги ҳукмига кўра, Сирож ва Санжар исмли ака-ука Жиноят кодекси 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, уларга қонун санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Шунингдек, суднинг 2020 йил 5 майдаги ҳукмига кўра, Ж.Ҳофизов Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан айбли топилиб, озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Мазкур ишларни судда кўриш жараёнида жиноятнинг содир этилиш сабаблари ўрганилган. Натижада судланган шахслар яшаган ҳудудлар бўйича маҳалла раислари томонидан профилактика инспекторлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда профилактик суҳбатлар ўтказилмагани, судланган шахсларнинг шахсий ҳаёти, иш билан бандлиги, иқтисодий аҳволи ўрганилмаслиги оқибатида жиноятлар содир бўлаётганлиги юзасидан хусусий ажримлар чиқарилиб, улар муҳокамасида суд вакиллари иштироки таъминланди.

Бағрикенглик, кечиримлилик тамойилидан келиб чиқиб, шу йилнинг 18 декабрь куни Оққамиш, Мустақилобод, Обод юрт маҳаллалари раислари, профилактика инспекторлари ва фуқаролар иштирокида Касби тумани ИИБ пробация бўлимида жазо ўтаётган маҳкумларни Жиноят кодекси 73-моддасига асосан шартли озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар муҳокама қилиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумларни шартли озод қилиш бўйича қарорлар қабул эълон қилинди.

Мақсад – жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, адашганларни тўғри йўлга қайтаришга қаратилгани аҳамиятли.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!