Меню

Қашқадарё

25.09.2020 1384

Касби туманида ривожланиш даражаси қониқарсиз

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланган.

Қайд этилишича, Президентнинг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган эди. Шунга мувофиқ, биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида улардаги тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилди. Хусусан, 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши” (24 фоиз), 119 тасида “ўрта” (60 фоиз) ҳамда 33 тасида “қониқарсиз” (16 фоиз) деб топилган.

Давлат раҳбари қониқарсиз деб баҳоланган 33 та туман раҳбарлари ишдан кетиши, ушбу ҳудудларда мавжуд имкониятга яраша иш бўлмаётгани учун одамлар ҳозирги сиёсатдан рози эмаслигини билдирган. 

Маълум қилинишича, Нукус, Балиқчи, Бекобод, Ховос, Бахмал, Мирзачўл, Янгиқўрғон, Шовот, Касби, Қумқўрғон, Учтепа каби туманлардаги аҳвол қониқарсиз.

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 фоиз устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланилиши айтилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!