Меню
Қашқадарё
КАРАНТИН АТМОСФЕРАГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР КЎРСАТДИ?
Маълумотларга кўра, вилоятимизда 253 минг 214 та автотранспорт воситалари фойдаланишда бўлиб, улардан атмосферага жуда катта миқдорда ифлослантирувчи моддалар чиқади.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил давомида кўчма манбалардан атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори 94 минг 425 тоннани ташкил этган бўлса, карантин сабабли транспорт воситалари ҳаракати чекланиши ортидан қисқа вақтда вилоятда атмосферага чиқарилган зарарли моддалар 3 минг 700 тоннага камайган.
Албатта, атроф-муҳитнинг мусаффолиги, барчамиз нафас оладиган ҳавонинг тозалиги хаёт учун ниҳоятда зарур шартлардан биридир. Ҳайвонот ва наботот олами ҳаво билан тирик. Инсон организми муайян муддат сувсизликка, очликка чидаши мумкин. Лекин ҳавосиз икки-уч дақиқа хам яшай олмайди. Бир марта нафас олганда инсон ўпкасига камида 0,5 литр ҳаво кириши аниқланган. Бир дақиқа давомида эса одам 14 мартагача нафас олади. Шундай қилиб, бир кеча-кундузда одам 10 минг литрга яқин ҳаво олиб-чиқаради.
Бир ёмоннинг бир яхшиси ҳам бўлади, деганларидек, коронавирус сабаб айни пайтда ҳавомиз анча тозаланиб қолди.
Н.ХЎЖАЕВ