Меню
Қашқадарё
Канцлер ҳали ҳам лампали телевизордан фойдаланади
Германия канцлери Олаф Шольц ҳали ҳам лампали телевизордан фойдаланишини тан олди. Бу ҳақда Bild манбаси ёзган.
"Бу қурилма, эҳтимол, унинг севимли портфели каби жуда эски", деб ёзган журналистлар.
Канцлер телевизор ҳақида Дрезден шаҳридаги тадбир вақтида гапирган. Унинг чиқишидаги асосий мавзулардан бири немислар сотиб олишни хоҳламаётган электромобиллар тўғрисида бўлган.
Олаф Шольц унинг лампали телевизори эски бўлсада, жуда яхши ишлашини айтган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у янги авлод телевизорларини кўрганида: "тез орада барибир яна янгилари пайдо бўлади", деб ўйлайди ва борини сотиб олишдан бош тортади. Унинг фикрича, худди шу мантиққа амал қилаётган немислар электромобиллар сотиб олмаяпти. Шундай бўлсада, у ватандошларини бу борада таваккал қилишга чақирган.
Аввалроқ канцлер ўзи ишда фаол фойдаланадиган қора портфелини бундан 40 йил олдин сотиб олгани ҳақида айтган ва унда кўзойнак, ҳужжатлар ҳамда газета олиб юришини маълум қилган.