Меню
Қашқадарё
Камбағал аҳоли ўзини озиқ-овқатдан тийишга ўтмоқда
Франциядаги энг камбағал аҳолининг қарийб 80 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўсиши ортидан егуликларни иқтисод қилиш зарурати билан рўбарў келмоқда. Бу ҳақдаги лавҳани BMF TV манбаси эфирга узатган.
Мамлакат камбағалларининг учдан бир қисмини ифода этувчи 1007 киши иштирок этган сўров шуни кўрсатдики, қашшоқ аҳолининг 42 фоизи маблағ тежаш учун озиқ-овқатлардан воз кечишга тушган. Шу билан бирга, сўралганларнинг 79 фоизи егулик маҳсулотлари сотиб олишни қисқартиргани ҳақида маълум қилган.
Таъкидланишича, барча заиф қатлам вакиллари, шунингдек, қисман таъминланган "сариқ камзулли" фуқаролар ҳам белбоғни "маҳкам тортишга" мажбур. Улар пулни тежашнинг қолган барча имкониятларидан фойдаланиб бўлгач, кейин озиқ-овқат маҳсулотлари асосида харажатларни қисқартиришга ўтади.
Айтилишича, агар Франция бўйича йиллик умумий инфляция 5,6 фоизни ташкил этган бўлса, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бир йилда 15 фоизга кўтарилган.