Меню

Қашқадарё

11.02.2020 31

"КАМАЛАК ЮЛДУЗЛАРИ" АНИҚЛАНДИ

Танлов

Қарши ихтисослаштирилган санъат мактабида "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, классика, вокал ижрочилиги, халқ чолғулари, рақс, тасвирий ва амалий санъат, наср ва назм йўналишларида истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш мақсадида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган мазкур фестивалнинг шаҳар ва туман босиқчлари 2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ташкил этилган эди. Ушбу босқичда вилоятимиздан 10 мингдан ортиқ болалар иштирок этишди. Улар орасидан энг истеъдодли деб топилган 400 га яқин ўғил-қиз эса бу гал вилоят босқичи ғолиблиги учун баҳс олиб борди.

Якунда 6 йўналиш ва учта ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритган 24 нафар энг истеъдодли ўғил-қиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят "Камалак" болалар ташкилоти томонидан рағбатлантирилди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!