Меню

Қашқадарё

12.04.2016 2307

ЁШЛИК ЗАВҚИ

Унда ўқув муассасаларининг 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган ўқувчи ва талабалари, ёшлар ташкилотлари вакилларидан иборат 7 жамоа ҳамда 2 нафар якка иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.  

Иштирокчилар тайёргарлик даражаси, бадиий ижро маҳорати, рақс репертуари савияси, актёрлик маҳорати, рақс сюжети каби мезонлар асосида баҳолаб борилди.

Фестивалда “Энг яхши эстрада-спорт рақси ижрочиси”, “Энг яхши замонавий рақс ижрочиси”, “Артистлик маҳорати учун”, “Пластик маҳорати учун”, “Оригинал ғоя учун”, “Энг яхши жамоа” каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгашининг “Камолот”, Қарши олимпия захиралари ва Қарши санъат коллежлари жамоалари танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. 

Замира РЎЗИЕВА.  

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!