Меню

Қашқадарё

28.07.2016 2845

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ АМАЛДА

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси  фракцияси, вилоят ҳокимлиги ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари  Акмал Саидов ҳамда Одилжон Тожиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида истиқлол йилларида ёшларнинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг билим олиши, спорт билан шуғулланиши, ўз иқтидорини намойиш қилиши учун барча шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этишди.

Шунингдек, тадбирда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгилангани, бу эса юртимизда ёшлар билан ишлаш янада ривожланиб бориши учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбирда фаол ёшлар томонидан “Сиз қонунни биласизми?” ёш ҳуқуқшунослар кўрик-танлови доирасида шакллантирилган янги таҳрирдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, анжуман иштирокчилари ёшлар масалаларига оид қатор қонунларни такомиллаштиришга қаратилган таклифларини билдиришди.

Баҳодир ҲАЛИМОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!