Меню
Қашқадарё
ЁШЛАР НАШРЛАРИ КУНЛАРИ
Унда республика оммавий ахборот воситаларидан вакиллар - муҳаррирлар, журналистлар, ижодкорлар, вилоятимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, фаол ёшлар, жойлардаги "Камолот" ЁИҲ бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этди.
Қайд этиш жоиз, мазкур лойиҳа китоб, газета ва журналлар мутолаасини кенг ёйиш ҳамда вақтли нашрлар, таҳририятлар билан яқиндан ижодий ҳамкорлик қилиб келаётган ёш ижодкорлар, таълим муассасаларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ёшларнинг бадиий асарларга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, уларни бу борадаги таклиф-мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
- Давра суҳбати қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ўтди, - дейди "Камолот" ЁИҲ фаоли Намоз Чориев. - Энг муҳими, биз унда тажрибали ижодкорлар билан фикрлашдик, ёшларнинг китоб, газета-журналларга бўлган қизиқишини янада ошириш учун нималарга эътибор қаратиш зарурлиги, бу борадаги муаммолар, ҳозирги кунда ёшларни қизиқтираётган мавзулар юзасидан мулоҳазаларини эшитдик. Ўз навбатида, биз ҳам бу борада ўз таклифларимизни билдирдик.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда ёшларга хос нашрларни ривожлантириш мақсадида бадиий-маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
Лойиҳа якунида мамлакатимиздаги номдор нашрлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган бир гуруҳ вилоятимиз ёшлари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Таъкидлаш жоиз, "Ёшлар нашрлари кунлари" вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам бўлиб ўтмоқда.
А.НОРОВ