Меню
Қашқадарё
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИНИНГ
Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Миллий гвардия, Ички ишлар, Мудофаа, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар, Божхона каби тизимларида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди. Сайлаб олинган ташкилот етакчиларига мазкур соҳада меҳнат қилаётган ёшлар манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича вазифалар белгиланган. Улар ёшларнинг ҳимоячиси бўлиши лозим. Бу ҳақда вилоят ёшлар марказида ўтказилган тадбирда сўз юритилди. Унда етакчилар, ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассислар иштирок этди.
Таъкидланганидек, айни пайтга қадар тегишли ташкилотларда, ҳарбий қисмларда Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари тўлиқ шакллантирилган. Уларнинг тўлақонли фаолият юритиши учун барча шароит яратилган. Тадбирни ўтказишдан мақсад эса етакчиларга уларнинг мажбуриятлари ва вазифаларини янада кенгроқ тушунтиришдан иборат бўлди.
- Бугунги кунда ҳарбий қисмимизда 5 нафар ёш хизмат вазифасини адо этмоқда, - дейди Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти етакчиси Хушнуд Исломов. – Улар ташкилот аъзолари ҳисобланишади. Эътиборлиси, давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, ҳарбий соҳада фаолият кўрсатаётган ёшларга бир қатор имкониятлар тақдим этилмоқда. Уларни имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой билан таъминлаш масаласи шулар жумласидандир. Бугунги тадбир биз учун анча самарали кечди. Асосий вазифаларимиздан келиб чиқиб, ўз олдимизга янги режаларни белгилаб олдик.
Тадбир сўнгида “Армия — чинакам ҳаёт мактаби” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
М.ШУҲРАТОВ
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.