Меню

Қашқадарё

29.03.2019 1786

ЁШ ТАДБИРКОРНИНГ БИЗНЕС-РЕЖАСИ

Фармон билан тасдиқланган Давлат дастури доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси, шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилди. Айни пайтда жамғарма томонидан кўплаб ёшларнинг  бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланмоқда.

Косонлик Ўктам Сайфуллаев ҳам жамғарма кўмаги билан ўз ташаббусини амалга оширган ана шундай ёшлардан бири.

- Сутни қайта ишлаш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида эдим, - дейди навқирон ишбилармон. - "Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси томонидан имтиёзли кредит ажратилаётганини эшитиб, мен ҳам ўз бизнес-режамни тақдим этдим. Лойиҳам қўллаб-қувватланиб, 550 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Бу пулга юқори технологик жиҳозлар жамланмасини харид қилиб, янги цехни ишга туширдик. Айни пайтда корхонамизда 4 хил сут маҳсулотлари тайёрланмоқда. 4 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, ҳозир сут асосан аҳолидан қабул қилинмоқда. Хом ашё етказиб берувчилар эса кўп эмас. Ишлаб чиқариш қувватидан ҳам хом ашёнинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда фойдаланилаяпти. Маҳсулотга бозорда талаб юқорилиги боис ёш тадбиркорнинг эндиги мақсади хом ашё етказиб берувчи ҳамкорларни кўпайтириб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турини ҳам, миқдорини ҳам бир неча баробар оширишга қаратилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Суратларда: ёш тадбиркор Ўктам Сайфуллаев томонидан таъсис этилган "Қашқадарё саноат монтаж" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш цехи фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!