Меню
Қашқадарё
ЁШ ТАДБИРКОР ИШЛАБ ЧИҚАРАЁТГАН ХАРИДОРГИР МАҲСУЛОТЛАР
Шу мақсадда ёш тадбиркор яқинда бўлиб ўтган "Ёш тадбиркор - юртга мададкор" кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, қиймати 126 миллион сўмлик лойиҳани тақдим этди. Мазкур бизнес-режа ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди ва ишбилармон кўрик-танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Лобар Қурбонова ушбу лойиҳа муваффақиятли рўёбга чиқиши асосида келгусида яна 6 нафар коллеж битирувчисини иш билан таъминлай олишини айтади.
- Тикувчилик маҳсулотларимизга талаб ошгани боис фаолиятимизни бир қадар ривожлантирмоқчимиз, - дейди тадбиркор. - Бироқ бизга янги дастгоҳлар сотиб олиш учун маблағ етмаётганди. Бизнес-режамда қайд этилганидек, янги ускуналар ёрдамида янги услуб ва бичимда маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаймиз, матога турли шакллар босишни йўлга қўямиз.
Ёш тадбиркорнинг билдиришича, бугун тикувчилик цехида 70 турга яқин маҳсулот тайёрланмоқда. Улар орасида аёллар ва эркаклар либослари, болалар кийим-кечаклари, шунингдек, кўрпа-тўшак, трикотаж маҳсулотларига харидор кўп.
М.ЖЎРАЕВ
Суратда: «Косон ривож текстиль» оилавий корхонасида иш жараёни.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.