Меню

Қашқадарё

10.06.2017 2109

ЁШ ЎТ ЎЧИРУВЧИЛАР БЕЛЛАШДИ

Шу боис  ёшларни ўт ўчирувчи касбига қизиқтириш, уларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ушбу ихтисослик бўйича жисмонан соғлом ва жасур ўсмирларни тайёрлаш Ёнғин хавфсизлиги хизмати олдида турган муҳим вазифалардан бири саналади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ташкил этиб келинаётган “Ёш ўт ўчирувчи” мусобақаси эса ана шу мақсадга йўналтирилган.

- Вилоят ёнғин хавфсизлиги ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мусобақанинг туман (шаҳар)лар босқичи қизғин руҳда кечди, - дейди вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант Соҳибжон Вайитов. - Унда ҳар бир ҳудуддаги касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари умумжисмоний тайёргарлик, яъни турникда тортилиш, 100 ҳамда 1000 метрга югуриш, ўт ўчириш кўникмаси каби шартлар бўйича куч синашди. Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчилар кейинги босқичга сараланди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Энди туман (шаҳар)лар миқёсида шакллантирилган жамоалар вилоят босқичида куч синашади. Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган терма жамоа эса республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

 

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!