Меню
Қашқадарё
“ЁШ СИЁСАТЧИ”: ФАОЛ, НОТИҚ ВА БИЛИМЛИ ЁШЛАР МАЙДОНИ
Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, “Мен Ватаним равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман” деган эзгу ғояни уларнинг онгу тафаккурига чуқур сингдириш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов қатнашчилари учта шарт асосида баҳоланди. Бунда ёшлар сиёсий-ижтимоий билимлари, нотиқлик маҳоратини ўзига хос чиқишлар асосида намойиш этди.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, 1-ўрин Қарши шаҳридаги қурилиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Азиза Қўзибоевага берилган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Косон туман ҳокимлиги мутахассиси Шалола Боймуродова ҳамда Чироқчи туманидаги транспорт касб-ҳунар коллежининг “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Сардор Ҳамроевга насиб этди.
А.САЙНИЯЗОВ
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши сектор мудири.