Меню

Қашқадарё

08.08.2017 2052

ЁШ ФЕРМЕР ВА ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Умид Шерқулов вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Қарши туманидаги “Шукрона” фермер хўжалиги дала шийпонида ташкил этилган Қарши шаҳри, Қарши, Деҳқонобод, Ғузор ва Косон туманларидан келган ёш фермер ва тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда ўз муаммосини билдирди. Мазкур масалани атрофлича ўрганиб, ёш ишбилармонга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга вазифа топширилди.

Ушбу тадбирда иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлодни улғайтириш, уларнинг истеъдод ва ташаббусларини рағбатлантиришда юқори самаралар бераётганини алоҳида таъкидлашди.

Бунда Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар  иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори  муҳим аҳамият касб этаётгани эътироф этилди.

Очиқ мулоқотда ёш тадбиркор ва фермерлар келажакдаги режалари, орзу-истаклари ҳақида гапирди. Уларнинг муаммолари тингланиб, айримлари жойида ҳал этиладиган бўлди. Ечими вақт талаб этадиган баъзи масалаларни ўрганиш ва ҳал этишга  мутасадди раҳбарлар масъул этиб белгиланди.

Қайд этиш ўринли, тадбирда ёшлар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар асосан ер ажратиш, кредитни расмийлаштириш, ноль қийматда бино олиш, бизнес-режа тузиш, гаров таъминоти, айланма маблағни шакллантириш, ускуна харид қилиш, маҳсулот реализацияси, ерни суғориш, боғ барпо этиш каби масалаларга тааллуқли бўлди.

Бу каби тадбирлар Шаҳрисабз ва Миришкор туманларида ҳам ташкил этилди. Уларда Миришкор, Муборак, Касби, Нишон, Чироқчи, Қамаши, Яккабоғ, Китоб туманларида фаолият кўрсатаётган ёш тадбиркор ва фермерлар қатнашди.

М.ЖЎРАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!