Меню

Қашқадарё

02.04.2016 1961

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” – ЮКСАК ШАРАФ ВА МАСЪУЛИЯТ САРИ

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақалари бу борадаги самарали тадбирлардан бири. Мазкур мусобақа мамлакатимизнинг чегара олди туманларида жойлашган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда таҳсил олаётган чақириқ ёшидаги ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, чегара хизматига босқичма-босқич тайёрлаб бориш каби мақсадларни кўзлайди.

Мусобақанинг Шаҳрисабз туман босқичида чегара олди туманларида жойлашган 4 та касб-ҳунар коллежи ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

- Мусобақада 14 та шарт бўйича беллашилди, - дейди Шаҳрисабз агросаноат касб-ҳунар коллежининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари Дилшод Омонов. - Унда ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, хорижий тилларни билиш даражаси синовдан ўтказилди. Мусобақа якунларига кўра, Шаҳрисабз агросаноат коллежи ўқувчиларидан тузилган “Соҳибқирон” жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўл олди.

Худди шундай тадбир Китоб туманида ҳам ўтказилиб, унда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 3-академик лицейнинг “Қалқон” жамоаси ғолибликка сазовор бўлди.

Н.ХЎЖАЕВ.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!