Меню
Қашқадарё
ЁШ АТЛЕТЛАРИМИЗ СОВРИНЛИ ЎРИНЛАРДА
Жумладан, вилоят ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт ўйинлари ва енгил атлетика спорт мактаби тарбияланувчиси Саидали Саиднабиев баландликка сакраш баҳсларида 180 сантиметр натижа кўрсатиб, 1-ўринни эгаллаш билан биргаликда, жорий йилнинг октябрь ойида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтадиган III ёзги олимпиадада иштирок этиш учун номзодликни қўлга киритди.
Баландликка сакраш йўналишида ушбу мактабнинг яна бир ўқувчиси Дилнура Саломова 145 сантиметр натижа билан 3-ўриндан жой эгаллади.
Шунингдек, югуриш баҳсларида вилоятимиз вакилларидан Жайрона Абдуваитова фаол иштирок этиб, 200 метрга югуришда 2-ўринни, 100 метрга югуришда эса 3-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, сўнгги йилларда енгил атлетиканинг спортча юриш баҳсларида ёш спортчиларимиз яхши натижалар қайд этишмоқда. Бу галги Ўзбекистон чемпионатида ҳам 5 километр масофага спортча юриш баҳсида Шаҳрисабз туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари - Гулмира Қўшшаева иккинчи, Паризода Набиева учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 10 километр масофага спортча юришда Қарши олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Баҳодир Сайфуллаев учинчи ўриндан жой эгаллади.
Олим БОҚИЕВ,
Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори