Меню
Қашқадарё
«ЁШ АЛАНГАЧИ»ДА ЁШ ЁНFИН ЎЧИРУВЧИЛАР БЕЛЛАШДИ
Жумладан, Китоб туманида жойлашган "Ёш алангачи" болалар дам олиш оромгоҳида бўлиб ўтган викторина ҳам қизғин кечди. Беллашувда ҳар бири 5 нафардан иборат "Шунқорлар" ва "Халоскорлар" жамоалари тўртта шарт бўйича ўзаро беллашди. Биринчи шартда жамоалар бадиий ифода усулида ўзларини таништиришган бўлса, иккинчи шартда ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан тезкор саволларга жавоб қайтаришди. Ёнғин ўчириш эстафетаси деб номланган учинчи шартда эса уларнинг эпчиллиги ва чаққонлиги синовдан ўтказилди. Тўртинчи шартда жамоа аъзолари ёнғин ва унинг аянчли оқибатларини акс эттирувчи суратлар чизишиб, уларнинг мазмунини ифодалаб беришди.
Шу билан бирга, соҳа вакиллари томонидан йиғилганларга доимий равишда мактаб, кўча ёки ўз яшаш хонадонларида ёнғин хавфсизлиги бўйича нималарга эътибор бериши лозимлиги, ёнғинларнинг оқибати ҳақида тушунчалар берилди. Ҳар иккали жамоа аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.
Соҳибжон ВАЙИТОВ,
вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант