Меню

Қашқадарё

19.08.2017 1885

ЁНFИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАН 177 НАФАР ШАХС ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Аҳамиятлиси, бу ишлар Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида халқ хўжалиги объектлари ва аҳоли турар жойларида ёнғин содир бўлишига олиб келадиган ҳолатларнинг олди олинишига, фуқаролар ҳаёти ва мол-мулки ишончли ҳимоя қилинишига эришилмоқда.

Бунда туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси томонидан ҳар бир ҳудудда, ташкилот ва корхоналарда ёнғин хавфсизлиги тарғиботига йўналтирилган учрашувлар ўтказилаётгани ҳам муҳим омил бўлаяпти. Шу мақсадда ўтган даврда аҳоли вакиллари билан кўплаб суҳбатлар уюштирилиб, уларда 15 минг нафардан зиёд фуқаро қамраб олинди. Уйма-уй юриб ўтказилаётган мазкур мулоқотлар давомида хонадонлар соҳибларига ёнғин хавфсизлигига риоя этиш юзасидан зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар берилди. Ушбу профилактика тадбирларида ўзини ўзи бошқариш органлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари соҳа ходимларига яқиндан ёрдам бераётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Бироқ ўта муҳим бу ишга ҳали-ҳамон масъулиятсизлик билан ёндашаётган жавобгар шахслар ва фуқаролар борлиги ачинарли ҳолдир. Туманда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ёки давлат ёнғин хизматининг кўрсатмаларини бажармаган 177 нафар раҳбар ва жавобгар шахс маъмурий жавобгарликка тортилгани бунга яққол мисолдир. Уларга нисбатан 11 миллион 637 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланди.

Шуҳрат ДЎСТҚУЛОВ, Чироқчи туман ЁХБ катта инспектори, сержант

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!