Меню

Қашқадарё

12.11.2016 2215

«ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ КУНЛАРИ» ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

2017 йилнинг 10 январига қадар давом этиши белгиланган мазкур тадбир давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган. Шунингдек, мазкур даврда аҳолининг ёнғин хавфсизлигига оид билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг ҳушёрлигини кучайтириш асосий диққат эътиборда бўлади.

- "Ёнғин хавфсизлиги кунлари"га ҳамоҳанг газ, электр ва иссиқлик энергияси, кўмирдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш икки ойлигини ўтказиш ҳам белгиланган, - дейди вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёнғин хавфсизлиги тарғиботи ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш   гуруҳи катта муҳандиси Соҳибжон Вайитов. - Айни вақтда ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган эслатма, плакат ва шиорларни аҳолининг барча қатламига етказиш чоралари кўрилаяпти.

Таъкидлаш жоиз, фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари, хусусан, носоз, қўлбола газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланмасликлари, газ ускуналарини тармоққа  резина шланг орқали уламасликлари, иситиш печлари ва уларнинг мўрконлари созлигига эътибор беришлари, бир сўз билан айтганда,  ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган носозликларни зудликда  бартараф этишлари шарт. Зеро шу орқали ҳар бир инсон ўз яқинлари ва фарзандлари хавфсизлигини таъминлаган бўлади.

Азизбек НОРОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!