Меню

Қашқадарё

23.02.2023 4366

"Ёлғизликдан чалғиш"ни истаган япон откритка-лотерея ўғирлади

Япониялик эркак "ёлғизликдан чалғиш" учун почта қутиларидан мингдан ортиқ байрам откриткаларини ўғирлаган, деб ёзади Sora News манбаси. Энди унга қамоқ жазоси хавф солаяпти.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Хего префектурасида яшовчи 38 ёшли шахс Янги йил табриги битилган мингдан ортиқ откриткани ўғрилаганликда гумонланмоқда. У 14 январда кўп қаватли уйдаги почта қутиларини бузганидан сўнг ҳибсга олинган. Эркак айбига иқрор бўлиб, ёлғизликдан чалғишни истагани учун шу ишга қўл урганини айтган.

Ўшанда уни қўйиб юборишган. Бироқ, орадан икки кун ўтиб полицияга шаҳарда гумонланувчига айнан ўхшаш бўлган киши почта қутиларига откриткаларни қайта ташлаб чиқаётганлигини кўришгани ҳақида хабар келиб тушгач, у яна қўлга олинган.

Полиция ҳибс қилинган шахсда бошқа мақсад бўлган деб ҳисобламоқда. Гап шундаки, Япония почтаси чиқарган ҳар қайси Янги йил откриткаси орқа томонида олти хонали рақам мавжуд. Бу анъанавий тарзда январь ойи ўрталарида ўтказиладиган миллий ютуқли ўйин учун лотерея рақамлари ҳисобланади. Унинг ғолиблари турли совғалар: 225 минг долларлик сертификат ёки бепул маҳсулотларга эга бўлади.  

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!