Меню

Қашқадарё

15.05.2018 1650

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Танловда 12 та фан бўйича 162 нафар ўқитувчи 4 та шарт бўйича ўзаро беллашди.

Биринчи шартда ўқитувчилар танланган мавзу бўйича компьютерда очиқ дарс ишланмасини тайёрлашган бўлса, сўнг фанни ўқитишдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида тақдимот қилишди. Учинчи шартда қуръа ташлаш йўли билан танланган нотаниш синфда дарс машғулотини олиб боришди. Якунда эса ҳар бир ўқитувчи ўз фани бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан тақдим этилган 30 та тест саволини онлайн тарзда ишлади.

Натижалар таҳлил этилганда, физика, инглиз тили, рус тили, информатика фанларидан бир хил балл билан икки нафардан ғолиб аниқланди. Шунга кўра, 16 нафар иштирокчи 1-ўринни олиб, республика босқичида қатнашадиган бўлди.

Севин ОЧИЛОВ,

вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!