Меню
Қашқадарё
Йиллар давомида таом тотмаган африкалик шифокорларни ҳайратга солди
Эфиопиялик аёл қарийб 16 йилдан буён овқат ва сувсиз ҳаёт кечирмоқда, деб ёзади LADBible манбаси. Шунга қарамай, шифокорлар унинг ҳолатидан ҳайратда, улар сўзларига кўра, аёл мутлақо соғлом.
Мулуворк Амбонинг айтишича, унда ҳеч қачон очлик ва чанқоқ ҳисси пайдо бўлмаган. У мактабга чиққач, ота-онасини хафа қилмаслик учун ўзини дарслардан олдин нонушта қилиб олгандек кўрсатган.
"Менда ўша пайтларда ҳам ҳеч қанақа иштаҳа йўқ эди", дея хотирлаган у.
Мулуворк Амбо яшайдиган қишлоқ одамлари у ўзининг аҳволи ҳақида ёлғон гапирмаётганини тасдиқлашган. Бундан ташқари, аёл чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилиб, натижа унда соғлиқ билан боғлиқ муаммо йўқлигини кўрсатган.
"Айтадиган гапим йўқ. Бу Аллоҳнинг иродаси ва мен уни шунчаки қабул қиламан", дея ўз турмуш тарзига изоҳ берган аёл.