Меню

Қашқадарё

08.11.2019 1956

ЙИЛИГА 2 МИНГГА ЯҚИН МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТЛАРИ БАЖАРИЛМОҚДА

   Бирлашмада бугун ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак, ўт-қоп, буйрак ва қовуқдаги тош касалликлари, шунингдек, гинекологик, травматологик йўналишларда йилига қарийб 2000 га яқин мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. 

Маълумотларга кўра, шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш тизимининг зарур асбоб-ускуна ва дори-дармон воситалари билан таъминланиш даражаси соҳа бўйича энг юқори кўрсаткични ташкил этади. Аҳолига бепул, очиқ ва сифатли шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиб келинаётган мазкур тизимда касалликларни аниқлаш ва даволашда ноёб, илғор ва самарали тиббий ташхис қўйиш, даволаш усуллари ҳамда замонавий, юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналардан кенг фойдаланилмоқда.

- Бўлимимизнинг асосий ва таркибий қисмларидан бири - беморни қабул қилиш ва ташхис қўйишдир, - дейди тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Ўктам Алимардонов. - Реанимация-операция блокида кучли жароҳатланган, тиббий ёрдам кўрсатишни кечиктириб бўлмайдиган ёки инсон ҳаётига хавф туғдирувчи бошқа оғир касалликларга чалинган беморларга ёрдам кўрсатилади. Бу вазифалар бир пайтнинг ўзида рентген, ультратовуш текшируви каби юқори технологик текширув усулларидан фойдаланган ҳолда, малакали мутахассислар иштирокида амалга оширилади. Айниқса, наркоз берадиган ҳамда оғир беморлар ҳолатини жарроҳлик пайти ва жарроҳликдан кейин кузатадиган қон босими, томир уриши ва тўқималарнинг кислород билан таъминланишини кўрсатадиган кардиомонитор ускуналари бемор ҳаётига хавф солувчи омилларни қисқа вақт ичида аниқлаш, касаллик даражасини баҳолаш ҳамда самарали даволаш имконини бермоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, ҳозирги кунда ҳудудда кўп тармоқли марказий поликлиника, 7 та оилавий поликлиника ва 6 та қишлоқ врачлик пункти қарийб 258 минг 242  нафар кишига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!