Меню

Қашқадарё

22.11.2016 2081

ЙИЛ УСТАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

 

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобилларни таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини юксалтириш, соҳа ходимларининг жисмоний тайёргарлиги ва касб маҳоратини ошириш мақсадида анъанавий  тарзда ўтказиб келинаётган “Йил устаси” кўрик-танловнинг бу йилги ҳал қилувчи баҳсларида ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 96 нафар мутахассис иштирок этди.

- Танловда қатнашчилар автомобиллар ҳаракат, мотор қисмларини таъмирлаш, электр тизимини созлаш, сиртқи қисмларни бўяш каби шартлар бўйича ўзаро куч синашишди, - дейди “Қашқадарё автотеххизмат” АЖ бош муҳандиси Лазиз Раҳимов. – Баҳслар давомида корхонамиз мутахассислари ҳам ўз маҳоратларини ҳар томонлама кўрсата олди. Хусусан, мотор қисмларини таъмирлаш шартида вакилимиз Шерали Бозоров иккинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, жисмоний тайёргарлик баҳсларида вилоятимиз вакиллари мезбон Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳри жамоаларидан кейинги учинчи ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!