Меню

Қашқадарё

13.04.2023 5281

Йўлни сканерлаб, ўнқир-чўнқирларда тебранишни бошқара оладиган "подвеска" ишлаб чиқилди

Хитойнинг BYD автокомпанияси автомобиллар учун йўл сиртини сканерлаш ва тебраниш даражасини бошқаришга қодир мослаштирилган ростлаш қурилмаси (подвеска) ишлаб чиқди. Бу ҳақда Autohome манбаси хабар берган. Худди шу каби функционалликка эга ростлаш қурилмасини аввалроқ, жумладан, Mercedes-Benz жорий қилганди.   

BYD  ростлаш қурилмаси кузов ҳолатини бошқариш имконини берувчи тўртта механизм тўпламини ўз ичига олган. У амортизаторлар қаттиқлигини кўп босқичли ростлаш тизимини амалга оширади. Пневматик тармоқ кузов баландлигини ўзгартиради ва бир вақтнинг ўзида ўриндиқлар ёнбошига боғланиб, қайрилиш вақтида ҳайдовчи ва йўловчилар танасини қўллаб-қувватлашни кучайтириши мумкин.

Йўл юзасидаги баланд-паст фарқларни сканерлаш учун автомобилга камера ва лазерли радар қурилмаси ўрнатилиши кўзда тутилган. Улар машина ростлаш қурилмаси қаттиқлик даражасини олдиндан, яъни йўлдаги ўнқир-чўнқирлар ҳали босиб ўтилмасдан танлаш имконини беради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!