Меню
Қашқадарё
18.01.2018
1801
ЙЎЛДАГИ “ҲУСНБУЗАРЛАР”
Масалан, Амир Темур кўчасидаги мана бу ўйиқ анчадан бери ямалмаяпти. Бунинг ўрнига ҳайдовчиларга ишора қилиб каттакон ғишт чиқариб қўйилган. Ёки Насаф кўчасидаги кун сайин емирилиб, тош-қуми чиқиб бораётган йўлни биров таъмирлашни хаёлига келтирмайди. Яна денг, айни жой вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ёнида. Йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қиладиган идора ёнида хавфли ҳаракатга олиб келадиган ҳолат. Машиналар-ку бу ўйиқларни айланиб ўтаяпти, лекин қачонгача?! Айтишларича, ҳуснбузарга қарши вақтида чора кўрилмаса, юзда абадий ўчмас бўлиб доғ қоларкан...
Н.ХЎЖАЕВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.