Меню

Қашқадарё

28.07.2020 1904

ҚЎЙ КЎРДИНГМИ, ЙЎҚ?

Қарши шаҳридаги Амир Темур маҳалласида яшовчи З.Б. доимги одатига кўра 4 бош қўйни ўтлатиш учун дарахт соясига олиб чиққанди. Бир муддат ўтиб келиб қараса, қўйлар жойида йўқ.

Аввал ундан-бундан суриштиргач, натижа бўлмаганидан кейин ички ишлар идорасига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Ҳолат юзасидан тезкор вакиллар, профилактика инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ходимлар томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноят фош этилди. Ўғриликни Қарши шаҳар Комилон маҳалласида яшовчи А.Ш. содир этгани аниқланиб, ундан 4 бош қўй ашёвий далил сифатида олинди.

Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!