Меню
Қашқадарё
Қизил оловли чумолилар Европани ишғол қилишга киришди
Чумолиларнинг энг хавфли инвазив (бир ҳудудга бошқа манзилдан келиб қолган ва маҳаллий экологияга хавф солувчи) турларидан бири бўлган Solenopsis invicta илк марта Европагача етиб келди. Қизил оловли чумолилар номи билан ҳам маълум ҳашаротларни Италиянинг Эволюцион биология институти олимлари Сицилияда аниқлашган.
Биологлар ҳудуддаги 4,7 гектар майдондан жами 88 та уяни топганлар, уларнинг айримларида минглаб ишчи чумолилар яшайди. Олимлар қизил оловли ҳашаротлар қитъа бўйлаб тез тарқалиб, Италия ва бошқа мамлакатлар учун жиддий экологик, тиббий ва иқтисодий муаммолар келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган.
"Solenopsis invicta энг ёмон инвазив турлардан биридир. У қўрқинчли тарзда тез тарқалиши мумкин", деган тадқиқотчи Маттиа Менчетти.
Тарихий ареали Жанубий Американинг марказий минтақалари ҳисобланган ва 1930-йилларда денгиз ташувлари орқали тасодифан АҚШга ҳам келиб қолган қизил оловли чумолилар кучли заҳарга эга, улар чақишидан юзага келадиган оғриқ оловда куйганга ўхшаш ҳис уйғотади. Бундай чумоли чаққан кишида кўпинча аллергия, тери қизариши, шиш, қавариқ, кўнгил айниши ва қайд қилиш кузатилади.